Ўзбекистон халқи истиқлол йилларида эришилган барча ютуқларни ҳақли равишда Ислом Каримов номи ва фаолияти билан боғлайди.
Оддий ишчидан президентликкача
Ислом Каримов меҳнат фаолиятини 1960-йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводида мастер ёрдамчилигидан бошлади.
«Ота, мана сиз яхши кўрган райҳон гуллари. Райҳон жаннат гули дейишади. Жойингиз жаннатдан бўлсин»
Эрталаб сўнгги йўлга кузатиш маросими дейишди. Тун бўйи ухлаёлмадим. Ислом Каримовнинг қазо қилганига ишонолмасдим. Шундай одам дунёдан ўтадими, қоядай буюк инсон-а… Мустақиллигимизнинг бунёдкори, халқимизнинг отаси… Кўз кўриб, қулоқ эшитмаган улуғвор ишларни амалга ошириб ҳадя қилган инсон-а! Ақл бовар қилмайди. Эрталаб қизим «Мен ҳам бораман», деб туриб олди. Йиғлайвериб кўзлари шишиб кетган эди. – Ҳовлидаги гуллардан бир даста териб ол, – …