Президент Ислом Каримов «Юксак маънавият-енгилмас куч» китобида «…ўз тарихини билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ», деб ёзади. Зеро, халқимизнинг фожеали ўтмиши, босиб ўтган машаққатли йўли барчамизга сабоқ бўлиши, бугунги воқеликни теран таҳлил қилиб, мавжуд таҳдидларга нисбатан огоҳ бўлиб яшашга даъват этмоқда.
Мустақилликка эришганимиздан сўнг мамлакатимиз тарихида катта ўзгаришлар бўлди. Ўз қадр-қимматимиз, миллий давлатчилигимиз, маданиятимиз, муқаддас қадриятимиз, тилимиз билан, ягона халқ, ягона миллат бўлиб жаҳон ҳамжамиятида муносиб обрў-эътибор қозонишга эришдик.