Танлов ғолиблари тақдирланди (фото)

19.02.2022 йил. Тошкент. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 84 йиллиги муносабати билан эълон қилинган “Энг яхши видео ролик”, “Энг яхши шеър” ва “Энг яхши чизилган сурат” танлови иштирокчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирга келган иштирокчилар ва меҳмонлар Биринчи Президентимиз Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси кўргазмалар залидаги экспозициялар билан танишди. Улар Ислом Каримов сиймоси гавдалантирилган тасвирий санъат намуналари, Биринчи Президент ҳаёти, иш фаолияти акс эттирилган кўплаб фотосуратлар билан танишиш имконига эга бўлишди.

Шундан сўнг, Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа кутубхонаси анжуманлар залида танлов иштирокчиларнинг тақдирлаш маросими ўтказилди. Тадбирни Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли журналист Севара Турсунова олиб борди.

Маросимда Ислом Каримов номидаги ёдгорлик мажмуаси Васийлик кенгаши аъзоси, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова, Ислом Каримов илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбари Темур Ширинов ва бошқа тадбир меҳмонлари, қатнашувчилар ўзларининг самимий дил изҳорлари ва шеърий табриклари билан йиғилганлар қалбига хушнудлик бахш этди.

Тадбир давомида танлов ғолиби бўлган иштирокчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Улар қуйидаги йўналишлар бўйича тақдирланди:

Энг яхши видео ролик учун:

1-ўрин – Наманган давлат университети Жаҳон тиллари факультети “Инглиз тили” йўналиши 2-курс талабаси Дилнозахон Ҳошимова.

2-ўрин –Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Халқаро ҳуқуқ факультети 1-курс талабаси Мунирахон Исмоилова.

3-ўрин – Абдукарим Маҳмуджонов. Бўлажак талаба.

Энг яхши шеър учун:

1-ўрин –Термиз давлат университети кимё факультети 2-курс талабаси Насибахон Убайдуллаева.

2-ўрин – Жиззах давлат педагогика институти Чет тиллар факультети 2-курс талабаси Дурдонахон Азимова.

3-ўрин – Термиз давлат университети кимё факултети 3-курс талабаси Мафтунахон Каримова

Энг яхши чизилган сурат учун:

1-ўрин – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти 3-босқич талабаси Иззат Маҳмуджонов.

2-ўрин – Сарвар Тўхтаназаров, тадбиркор.

3-ўрин –Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти 3-босқич талабаси Хадичахон Қосимохунова.

Наманган Жаҳон тиллари университети “Инглиз тили” йўналиши талабаси Мадинахон Фарҳодова Гран-при совриндори бўлди.

Танлов ғолиблари ва фаол иштирокчиларга Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуанинг ташаккурнома, диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Эслатиб ўтамиз, ушбу танлов Телеграм ижтимоий тармоғидаги “Islom Karimov hikmatlari” ва “Mening Birinchi Prezidentim” саҳифаларида ўтказилди.