1991 йилнинг 31 август куни Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг олтинчи сессиясида Ислом Каримов тантанали равишда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини эълон қилди.
Мустақил давлат тузиш онларига етиб келганимиз, авваламбор, асрлар давомида буюк истиқлолнинг машаққатли йўлида халқимизнинг асл фарзандлари тинимсиз олиб борган курашлар натижасидир. Бунинг учун Александр Македонскийга қарши курашган Спитаменни, араб босқинчилари билан олишган Муқаннани, дунёнинг ярмини истило қилган мўғул босқинчиларига қарши жанг қилган Жалолиддин Мангубердини, мўғулларни юртимиздан ҳайдаб чиқариб, дунё халқларини бу зулмдан қутқариб қолган буюк бобомиз Амир Темурни эслашнинг ўзи кифоя.