Uzlife ва UzNews ахборот агентлиги «Ислом Каримов. Бошқа ҳеч қачон» қисқа метражли ҳужжатли фильмини тақдим этди.
Фильм унинг номи мустақил давлатчилигимизнинг замонавий тарихи билан чамбарчас боғлиқ бўлган Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти ҳаёти ва фаолиятига бағишланган. «Замонлар танланмайди, уларда ҳаёт бор, бордир ниҳоя…» дея таъкидланади фильмда.
Фильм Ислом Абдуғаниевич Каримов вафотига бир йил тўлиши арафасида яратилди. Унда мустақил Ўзбекистоннинг чорак асрдан кўпроқ йўлбошчиси бўлган Биринчи етакчининг Ўрта Осиё минтақасида барқарорлик, тинчлик ва хотиржамликка қўшган буюк ҳиссаси тўғрисида сўз боради.
Фильмда Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг кўплаб халқаро форумлар, Давлат раҳбарларининг саммитлари, БМТ Бош Ассамблеясининг юқори минбарларида сўзлаган нутқлари муҳрланган кадрлардан фойдаланилган.
Ўзбекистоннинг Биринчи президенти ҳақида хотираларни уларнинг тўғридан-тўғри ўзидан эшитасиз: халқаро экспертлар ва Давлат раҳбарларининг фикрлари жам бўлган. Кадрларда Ислом Каримовнинг оддий инсонлар — ҳарбий бўлинмалардан бирида хизмат қилаётганлар, ўқитувчилар, мактаб ўқувчилари, спортчилар билан учрашувлари тасвирланган.