Ислом Каримов ташаббуси ва жасорати билан ҳали мустабид тузум ҳукмрон бўлиб турган даврда Наврўз байрами қайта тикланди. Президентимизнинг 1990 йил 3 майдаги фармонига мувофиқ Наврўз умумхалқ байрами, 21 март дам олиш куни, деб эълон қилинди. 1991 йил 12 февраль куни эса Республикада Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ҳақида ЎзССР Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Фармони эълон қилинди.
Ўтган йилларда Наврўз мазмунан янада бойиди, халқимизнинг қадим маданияти, эзгу фазилатлари тимсолига айланди.
Ниҳоят қанча-қанча замон бўҳронларидан омон ўтган Наврўз Ватанимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлана бошлади.