Маърифат масканига ҳуш келибсиз! (Фотогалерея)

2018 йил август ойида Оқсарой ҳудудида Ислом Каримов номидаги кутубхона иш бошлаган эди. Мазкур маърифат маскани Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг хотирасини абадийлаштириш бўйича қабул қилган қарори асосида ўз фаолиятини бошлаган.

Кутубхонада Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг асарларидан ташқари, тарихчи, файласуф, сиёсатшунос олимларнинг Биринчи Президентимиз ҳаёти ва фаолиятига оид қўлёзмалари, бадиий адабиётлар, илмий нашрлар кенг жамоатчиликка тақдим этилган.

Ўтган вақт давомида кутубхонани техник ва технологик жиҳатдан жиҳозлаш, китоблар фондини янада бойитиш, китобхонларга халқаро мезонларга тўлиқ жавоб берадиган шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида кенг кўламли ишлар бажарилди. Лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилиши асносида мутлақо янги қиёфадаги замонавий, автоматлаштирилган кутубхонани шакллантиришга эришилди.
2022 йил 29 август куни Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги кутубхонанинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда ёзувчи ва шоирлар, илм-фан арбоблари, вазирлик ва идоралар, нодавлат, нотижорат ташкилотлар ходимлари, пойтахтимиздаги кутубхоналарнинг етакчи мутахассислари, юртимизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрган меҳмонлар, кенг жамоатчилик вакиллари, ОАВи ходимлари иштирок этдилар.

Фотогалерея

photo_2022-08-29_18-02-01
photo_2022-08-29_19-03-52
photo_2022-08-29_18-01-10
photo_2022-08-29_18-01-45
photo_2022-08-29_18-01-09 (2)
photo_2022-08-29_19-04-34
photo_2022-08-29_18-25-37
photo_2022-08-29_19-03-26
photo_2022-08-29_19-03-25
photo_2022-08-29_19-04-31
photo_2022-08-29_19-03-54 (2)
photo_2022-08-29_19-03-55 (2)
photo_2022-08-29_19-04-36
photo_2022-08-29_19-03-55
photo_2022-08-29_18-01-10 (2)
photo_2022-08-29_19-04-41
photo_2022-08-29_19-03-54
photo_2022-08-29_18-01-09
photo_2022-08-29_19-04-36 (3)
photo_2022-08-29_19-04-36 (2)
photo_2022-08-29_19-04-54
photo_2022-08-29_19-04-54 (2)
photo_2022-08-29_19-04-42
photo_2022-08-29_18-02-01 photo_2022-08-29_19-03-52 photo_2022-08-29_18-01-10 photo_2022-08-29_18-01-45 photo_2022-08-29_18-01-09 (2) photo_2022-08-29_19-04-34 photo_2022-08-29_18-25-37 photo_2022-08-29_19-03-26 photo_2022-08-29_19-03-25 photo_2022-08-29_19-04-31 photo_2022-08-29_19-03-54 (2) photo_2022-08-29_19-03-55 (2) photo_2022-08-29_19-04-36 photo_2022-08-29_19-03-55 photo_2022-08-29_18-01-10 (2) photo_2022-08-29_19-04-41 photo_2022-08-29_19-03-54 photo_2022-08-29_18-01-09 photo_2022-08-29_19-04-36 (3) photo_2022-08-29_19-04-36 (2) photo_2022-08-29_19-04-54 photo_2022-08-29_19-04-54 (2) photo_2022-08-29_19-04-42

Ёдгорлик мажмуасининг раҳбари Темур Ширинов ташриф буюрганларни қутлаб, Ислом Каримов томонидан халқимизнинг маънавий уйғониши, ўзлигини англаши, юртимизнинг буюк тарихи, миллий маданий меросимизни тиклаш йўлида амалга оширилган мислсиз саъй-ҳаракатларга батафсил тўхталди. Ислом Каримов образини яратишда ижодкорлар, хусусан адабиёт аҳлининг шу кунлардаги хизматларини юксак баҳолади.

Татьяна Акбаровна мазкур кутубхона Президент Шавкат Мирзиёевнинг Биринчи Президент хотирасига нисбатан ҳурмати ва эътиборининг ёрқин намунаси эканлигини алоҳида таъкидлаб, Ислом Каримов бошлаб берган йўлда собитқадам бўлиб, Янги Ўзбекистон тарихини яратиш, мамлакатимизнинг илмий-маърифий салоҳиятини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган ҳамюртларимизга, хусусан, республика кутубхоначиларига муваффақиятлар тилади. Биринчи Президент Ислом Каримов номидаги кутубхонанинг очилиши билан барчани самимий муборакбод этди.

Янги маърифат маскани фаолиятига доир, кутубхона раҳбари Дилором Шукурова томонидан тақдим этилган маълумотлар йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди. “Олтин мерос” халқаро хайрия фонди раиси Амирқул Каримовнинг “Истиқлол тарихидан лавҳалар” китобининг тақдимоти ҳамда, ЎзФА фундаментал кутубхонасининг директори Зуҳра Бердиева томонидан тайёрланган “Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов биобиблиографияси” китобининг тақдимоти эътиборга молик янгиликлар сифатида қарши олинди. Сўзга чиққанлар, ҳеч шубҳасиз, мазкур кутубхона Мустақиллик асосчиси, замонамизнинг етук сиёсатчиси, буюк давлат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони – Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг маънавий меросини ўрганиш, бу йўналишда илмий изланишлар олиб бориш учун маълумотларга бой маърифат хазинаси бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирдилар. Буюк тарихимиз, беназир маънавий меросимиз, улуғ аждодларимиз, хусусан мана шу бебаҳо неъматларни халқимизга инъом этган ўз юртининг чинакам ватанпарвари, ўз халқининг содиқ фарзанди Ислом Каримовга бағишланган видеофильм тадбир қатнашчиларида катта таассурот қолдирди.

Ф. Курбанбаев суратлари.