Татьяна Каримова Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

2022 йил 29 январь, хотира ҳафталиги доирасида Татьяна Каримова Самарқанд шаҳрида бўлиб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Марҳумнинг ҳақига Қуръон тиловат этилди.


____________

Хабарингиз бор, 30 январь куни мамлакатда Ислом Каримовнинг туғилган куни сифатида кенг нишонланади. Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги қарорида ўз ифодасини топган.