«Халқимиз Соҳибқирон бобомизнинг буюк бунёдкорликларини англаб, шундан маънавий куч-қувват олса, дунё жамоатчилиги Амир Темурни нафақат энг қудратли давлат асосчиси, балки илм-фан, маданият ва маънавият ҳомийси, ўз вақтида Осиё ва Европа қитъаларида рўй берган тарихий ўзгаришларга ҳал қилувчи таъсир кўрсатган буюк шахс эканини билса, тарихий адолат қарор топар эди» дея, Президентимиз бу борада уч ғояни таклиф этди: халқаро ҳамжамиятга Амир Темурнинг бунёдкорлик фаолиятини танитиш, Халқаро Амир Темур жамғармасини тузиш, Соҳибқирон ва темурийлар даврини акс эттирган музей барпо этиш.