Бир вақтлар, Шўро давлати таркибида бўлганимизда муаллифлик ҳуқуқи бўйича халқаро анжуманларда қатнашишимга тўғри келган. Африкадаги, бизнинг каттароқ қишлоғимизга тенг келадиган айрим давлатчалар Америка билан теппа-тенг овоз берарди. Биз эса, гўёки ҳеч ким эмасдик, шўроларнинг умумий қозонида қайнардик, холос. Ўзбекистон мустақил бўлгандан кейин хорижга бирор халқаро машваратга борадиган бўлсак, ўз элчихонамиз вакиллари кутиб оладиган бўлди. Ўзбекистон элчихонаси менинг ўз уйимдир. Буни бошдан ўтказган билади.
«Оллоҳ – қалбимизда, юрагимизда»
Даҳрийлик, худосизлик ғоясини кенг тарғиб этиш, иттифоқдош республикаларнинг диний-миллий қадриятларига қарши аёвсиз кураш собиқ Иттифоқ даврида давлат мафкурасининг асосини ташкил этар эди. Сталин қатағонлари даврида минглаб уламолар, жумладан, тараққийпарварлик ва мўътадил ислом ғояларини илгари сурган жадид маърифатпарварлари ҳибсга олиниб, қатл этилди.
Ислом Каримов «Госплан»да. (Сиз кўрмаган суратлар)
Ислом Каримовнинг собиқ иттифоқ пайтида «Госплан» конференциясида иштирок этгани ҳамда Қашқадарё вилоятининг биринчи раҳбари сифатида фаолият юритгани тасвирланган ноёб расмларни томоша қилишингиз мумкин.