Каримовларнинг ушбу оилавий фотосурати 1928 йилда, яъни Ислом Каримов таваллудидан 10 йил аввал олинган. Суратда у кишининг ота-оналари Абдуғани ота (1894 йилда туғилган) ва Санобар ая (1902 йилда туғилган) ҳамда опа-акалари Меҳринисо (1920 йилда туғилган), Амонулло (1922 йилда туғилган), Ибодулло (1926 йилда туғилган) акс этган.
Владимир ПУТИН: «Ислом Абдуғаниевич мамлакатда барқарорлик ва изчил тараққиётни сақлаб қолди»
Россия Федерацияси Президенти, Владимир Путин: «Ислом Абдуғаниевич буюк давлат арбоби, ўз мамлакатининг ҳақиқий етакчиси эди. Замонавий ўзбек давлатчилиги тарихининг муҳим босқичлари айнан унинг номи билан боғлиқдир.
Сайёра Рашидова: “Оиламиз таъқиб остида эди. Ислом Абдуғаниевич ҳокимиятга келгач, бутун халқнинг номини оқлашга бел боғлади”
«Ниҳоят, юртдошларимиз, жумладан, дадамнинг ҳам бегуноҳ эканини дадил айта олган ва буни исботлаб берган инсон тарих майдонига чиқди. Бу улкан маънавий-руҳий ғалаба эди”.