«Ниҳоят, юртдошларимиз, жумладан, дадамнинг ҳам бегуноҳ эканини дадил айта олган ва буни исботлаб берган инсон тарих майдонига чиқди. Бу улкан маънавий-руҳий ғалаба эди”.
Шароф Рашидовнинг қизи Сайёра Рашидова билан отасининг номи оқланиши, Ислом Каримов билан 1991 йилдаги илк учрашуви, Омбудсмен лавозимидаги фаолияти ҳамда падари бузруквори хусусидаги шахсий хотираларига бағишланган катта интервьюни қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин:
Видео суҳбат: https://mover.uz/watch/hIWPIw8m/
Шароф Рашидов Ўзбекистон ССРни 1959 йилдан 1983 йилга қадар, 24 йил давомида бошқарган ҳамда мамлакат халқининг катта меҳр-муҳаббати ва ҳурматига сазовор бўлган инсон эди. Айнан Рашидов бошқаруви даврида, Тошкент шаҳри 1966 йилда содир бўлган вайронкор зилзиладан сўнг қайтадан бунёд этилган эди. Ўтган асрнинг 80-йиллари ўрталарида “пахта иши” ёки “ўзбек иши” деб аталган уйдирмалар оқибатида Ш. Рашидов номи ноҳақ қораланиб, ўша мудҳиш йилларда минглаб бегуноҳ инсонлар ҳибсга олинган эди.
“Оиламиз таъқиб остида эди. Ислом Абдуғаниевич ҳокимиятга келгач, аввало, нафақат менинг отам, балки бутун халқнинг номини оқлашга бел боғлади”, – деб хотирлайди Сайёра Шарофовна.
“Коммунистик партия ҳукмронлиги даврида Ўзбекистоннинг пок номини тиклашга киришмоқ учун улкан жасорат соҳиби бўлиш лозим эди”.
“Ислом Каримов юртдошларимизга инсон ўз Ватани учун сидқидилдан меҳнат қилса, халқи уни асло унутмаслигини эслатди”.