ХОТИРА – МУҚАДДАС

Хотира – муқаддас ва азиз туйғу. Хотирлаш бу ҳар бир инсоннинг яқинларини қадрлаш, бу оламдан ўтиб кетган инсонларни эслаш ва уларнинг хаққига дуо қилишдир. Халқимизда “қадр этган қадр топади”, деган нақл бор. Ҳақиқатдан ҳам, инсон ўзгаларга самимиятда бўлиб, ҳурмат-эҳтиром кўрсатса, ўзи ҳам атрофдагиларнинг шундай муносабатига сазовор бўлади.

Ислом ака ўзгалар фикрини қадрлар эди

Оламнинг ишлари ғалат. Кечагина тасаввур ҳам қилиш мумкин бўлмаган гаплар бугуннинг ҳақиқатига айланса-я! “Америка овози”нинг сиёсатдон журналисти, дилбар аёл Навбаҳор Имомова билан бир кун мириқиб суҳбатлашдим, ҳатто “дардлашдик”. Президентлар Ислом Каримов ва Шавкат Мирзиёев портретига чизгилар изладик. Одамлар тақдири, журналист қисмати ва албатта сўз эркинлиги меъзонлари хусусида бахслашдик. Бугун бир пайтлар Ўзбекистонда телевидение раҳбари бўлиб ишлаган ҳозирда Америкада яшаётган Жаҳонгир …

Ислом Каримов – мутлақо янги даврнинг мутлақо янги услубдаги одами эди

Ислом Каримовнинг мустақилликкача бўлган даврдаги фаолияти, айтиш мумкинки, нафақат Москва, Сиёсий бюро, унинг раҳбари М.Горбачёв билан, балки республика ичидаги мухолифлар, турли бузғунчи кучлар билан ҳам олишиш даври бўлди.