Давлат ва жамият эътиборини ижтимоий ҳаётимизнинг муҳим йўналишларига қаратиб, мамлакатимизнинг келажаги ва тинчлиги йўлида ўз хиссасини қўшган инсонларни улуғлаш, нуронийларимизни қўллаб-қувватлаш, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийларини рағбатлантириш кўлами юксалди. Уларга тиббий, саноторий-курорт хизматлари кўрсатишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилди. Яшаш шароити яхшиланиб, уй-жойлари таъмирлаб берилди. Бугунги кунда буюк давлат ва жамоат арбоби, халқимизнинг суюкли фарзанди бошлаб берган эзгу саъй-ҳаракатлар давлатимиз раҳбари томонидан давом эттирилиб, ёши улуғ нуронийларни рози қилишдек олийжаноб анъаналар бардавомлиги таъминланмоқда.
Ўз халқини чексиз меҳр, муҳаббат билан севган, сўнгги кунларига қадар бор кучини Ўзбекистонга, халқига бағишлаган мўътабар инсон номи ҳеч қачон унутилмайди, қалблардан ўчмайди.
Топволди ХОЛДОРОВ,
“Нуроний” жамғармаси Фарғона вилоят бўлими раиси