Президент билан илк учрашув: “Сизни телеэкранда кўрганман”

Биринчи Президентимиз бошқа соҳалар қатори  фермерчиликка ҳам асос солдилар.  Ер ўз эгасини топди. Халқимиз мулкдор бўлди. Бу инсон Фарғонага келганида  деҳқонлар, тадбиркорлар, фермерлар билан учрашардилар. Ўзларининг қимматли маслаҳатларини бериб, кучимизга куч, ғайратимизга-ғайрат бахш этардилар. Мен ҳам улар билан бир неча бор суҳбатлашиш бахтига муяссар бўлганман.

Фарғонага ташрифи чоғида: “Сизни телеэкранда кўрганман, танидим, сиз ўша фермер опамисиз”, деб ҳавас билан гапириб, кўришганмиз. “Сизнинг меҳнатсеварлигингиз, жасоратингизга қойил қолдим”,  дея эътироф этиб,  мени қаттиқ бағрига босган эди.

Фото: birinchi-prezident.uz

Ҳар сафар вилоятимизга ташриф буюришганида албатта мен билан суҳбатлашар, халқимизнинг кайфияти, орзу умидларини сўрар эди. Самимий муносабати, меҳнаткаш инсонларни қадрлаб, уларни янада рағбатлантиришидан қувониб кетардим.

Лолахон Муротова,

Олтиариқ тумани “Нурли обод” фермер хўжалиги раиси