Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри ҳокимлиги қарори билан шаҳардаги кўчалардан бирига Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов номи берилди. Бу ҳақда «Tengrinews.kz» хабар берди.
Ҳокимликнинг навбатдан ташқари сессиясида 185 та кўчанинг қайта номланиши маъқулланган. Қайта номланган кўчалардан 20 тасига атоқли шахслар номлари, қолганига эса тарихий-географик ва миллий номлар берилган.