Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси ва раҳнамолигида мамлакатимизда дунё давлатлари орасида биринчилардан бўлиб Инқирозга қарши чоралар дастури ишлаб чиқилиб, изчил амалга оширилди. Агар кўпчилик хорижий давлатларда қабул қилинган инқирозга қарши дастурлар кўрилган талофатларни бартараф этишга қаратилган бўлса, Ўзбекистоннинг дастури яқинлашиб келаётган хатарнинг олдини олиш ҳамда иқтисодиётни янада мустаҳкамлаш, унинг рақобатдошлигини оширишга йўналтирилгани билан ажралиб туради.