“Олтин медалимни Президентимизга туҳфа қилиб, у кишининг дуосини олмоқчи эдим. Афсуски, орзуим армон бўлиб қолди”

2016 йил якунида Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси томонидан ўтказилган сўровнома якунига кўра, «Йилнинг энг яхши боксчиси» сифатида эътироф этилдим. Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси Ижроия қўмитаси йиғилиши ва АIВАнинг 70 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган тантанали маросимда ана шу совринни қабул қилиб олдим. Мени таништириш чоғида «…from Uzbekistan!», яъни «Ўзбекистондан!» дея баралла эълон қилишганида Биринчи Президентимизнинг биз ёшларга қарата айтган оташин хитобларини қалбимдан ҳис қилиб, фахрланиб кетдим.

Олтин медалимни Президентимизга туҳфа қилиб, у кишининг дуосини олмоқчи эдим. Афсуски, орзуим армон бўлиб қолди.

ҲАСАНБОЙ ДЎСМАТОВ,

«Ўзбекистон ифтихори» мукофоти соҳиби, XXXI ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби, боксер