Мустақил Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом КАРИМОВ сиймосига чизгилар
“Ислом Абдуғаниевич Каримов ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирди. У нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улкан шахс ва арбоб сифатида танилди”.
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шахснинг халқ ва ватан ҳаётидаги ўрни жуда узоқ замонлардан буён турли фан соҳалари нуқтаи назаридан ўрганилади, хилма-хил қарашлар илгари сурилади, баҳс-мунозаралар қизғин тус олади.
Ушбу илмий оммабоп тадқиқот муаллифининг мақсади масалага бир улуғ мамлакат ва буюк халқнинг тарихида ўчмас из қолдирган СИЙМО ҳақидаги ўйларини баҳоли қудрат қоғозга тушириш, қоғозга тушириш орқали холис фикрли юртдошларимиз, қолаверса хорижий дўстлар эътиборига ҳавола этишдан иборат. Бу азиз мамлакат, бу давлатнинг номи – ЎЗБЕКИСТОН, бу халқнинг номи – ЎЗБЕК, бу давлат ва бу халққа дарғалик қисматини зиммасига олган сиймо – ИСЛОМ АБДУҒАНИЕВИЧ КАРИМОВ!
Қарийб бир ярим аср мобайнида мустамлака остида яшаган халқ Аллоҳ таолонинг буюк марҳамати-инояти ила ёш мустақил давлат мақомига эришса, ёш мустақил давлат дунё ҳамжамияти орасида ўз ўрни-ўз обрў-эътиборини топиш йўлини танласа, ислоҳотлар кетидан ислоҳотлар жараёни қизғин тус олса… бу ёруғ очунда ХХ аср поёнига етаётган, саволу жумбоқларга, фаразу тахминларга тўлиб-тошган ХХI аср кириб келаётган бўлса ва ана шундай таҳликали бир даврда мамлакатнинг бутун оғирини зиммасига олган ИНСОН ҳақида тўла-тўкис ва мукаммал мулоҳазалар айтиш мумкинми? Яъни, бундай вазифани тўла адо этиш ваколатини оладиган мутахассис топиладими?
Батафсил, китобни PDF форматида ўқишингиз мумкин.