Қалтис вазият

Юртимизда 80-йиллар охирида вужудга келган вазиятни чуқур ўрганган олимлар, эксперт ва таҳлилчилар айнан ана шу иборани қўллайдилар.  Қишлоқ хўжалигида пахта яккаҳокимлиги оқибатида озиқ-овқат масаласида ўзгаларга қарам эдик.

Ислом Каримов Ўзбекистон раҳбари этиб сайланганининг эртаси куниёқ ҳукумат мажлисида республикада вужудга келган ўта мураккаб ижтимоий-иқтисодий вазиятга объектив баҳо берди ва унинг келиб чиқиш сабабларини чуқур таҳлил қилиб, шундай якуний хулоса чиқарди: “Биз бундан буён эскича яшолмаймиз ва бундай яшашга замоннинг ўзи йўл қўймайди”.