Ўзбекистон – келажаги буюк давлат!

Яхши эслаймиз, мустақилликка эришиш арафасида давлатимиз биринчи раҳбари Ўзбекистоннинг истиқбол йўлини белгилаб берар экан, «Ишонинглар, Ўзбекистоннинг келажаги албатта буюк бўлади!» деган даъваткор сўзларни айтганларида, бундай улуғ мақсадга шубҳа билан қараганлар ҳам бўлди. Мана, бугун бу даъват ҳаётимизнинг барча соҳаларида ўз ижобатини топганини ким инкор эта олади?

Буни ҳаётимизнинг барча жабҳаларида, одамларимиз қалбида, онгу шуурида намоён бўлаётган меҳр-оқибат, мурувват, бағрикенглик каби инсоний фазилатлар ва юртдошларимизнинг эртанги кунга кучайиб бораётган ишончи тўла тасдиқлайди.