Биринчи Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган инқирозга қарши чоралар дастурини амалга ошириш, иқтисодиётни модернизация қилиш, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилгани ўз самараларини берди.
1993 йил 24 август. Тошкентда Жанубий Кореянинг «ДЕУ» корпорацияси ва Ўзбекистон Давлат концерни «Автоқишхўжмаш» ўртасида Андижон вилоятининг Асака шаҳрида йилига 180 минг автомобиль ишлаб чиқарадиган заводни қуриш тўғрисида шартнома имзоланди.