Сиз Ислом Каримовни қандай хотирлайсиз? (видео)

30 январь — Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун. Республика бўйлаб, ҳар йили ушбу санада Ислом Каримовни хотирлаш анъанага айланиб бормоқда.

Фаолияти давомида мамлакат мустақиллиги, ривожи ҳамда осойишталиги йўлида хизмат қилган давлат арбобининг хотираси ўзбекистонликлар юрагидан жой эгаллаган.

Ўзбекистонликлар биринчи президент Ислом Каримовни қандай хотирлайди? Ушбу саволга жавоб олиш мақсадида «Дарё» кичик сўровнома ўтказди.

Сўровномада иштирок этганларнинг аксари марҳум президент Ислом Каримовни «Ўзбекистонни оёққа турғазиб берган», «Буюк шахс, бошқа таъриф йўқ», «Энг қийин даврлардан олиб чиққан» дея эслади. Улар Ислом Каримовни мустақиллик асосчиси сифатида билади.