“Ислом Каримов Ўзбекистон мустақиллиги учун курашган ва бунга эришган инсон ҳисобланади” — Содиқ Сафоев

«Ислом Каримов сиёсий раҳбар жиҳатидан ҳамиша ўз сўзида ҳамда позициясида турган.

Бу инсон билан кўп суҳбатлашган бўлсам-да, яхши биламан, дея олмайман. Ислом Каримов барчани масофада сақлаган. Ҳатто яқинларини ҳам. Шу боис унга нисбатан шахсий характеристика беришни истамаган бўлардим. Аммо у сиёсий раҳбар жиҳатидан ҳамиша ўз сўзида ҳамда позициясида турган.
Энг асосийси, Ислом Каримов Ўзбекистон мустақиллиги учун курашган ва бунга эришган инсон ҳисобланади. Ва айнан шу амали билан эътиборга тушган»

Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев «Alter Ego» лойиҳаси муаллифи, журналист Кирилл Альтманга берган интервьюсидан парча