-Ҳурматли Татьяна Акбаровна! Шу кунларда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллиги нишонланмоқда. У кишини Юртбошимиз сифатида яхши таниймиз. Биринчи Президентимиз кундалик ҳаётда, оила даврасида қандай бўлганлари ҳам ўқувчиларимизни қизиқтириши табиий. Биз Ислом Абдуғаниевични иродали, собитқадам, қатъиятли, жасур, юксак обрў қозонган инсон деб биламиз. Бундай фазилатлар қандай шаклланган? У кишининг болалик йиллари ҳақида Сизга нималар маълум? —Ҳақиқатан …
ЖАСУРЛИК, ҒАЙРАТ, ШИЖОАТ
Ислом Каримов билан Самарқанд шаҳридаги 21-умумтаълим мактабида беш йил бирга ўқиб, бир партада ўтирганмиз. Кўпинча бирга дарс қилардик. Ўшандаёқ у бетакрор қобилияти, қийинчиликлардан чўчимаслиги, мустаҳкам хотираси билан ажралиб турарди. Энг муҳими, унинг ўзига нисбатан ишончи кучли эди.
КАРИМОВЛАРНИНГ ОИЛАВИЙ ФОТОСУРАТИ (1928 йил)
Ислом Каримов таваллудидан 10 йил аввал олинган ушбу Суратда у кишининг ота-оналари Абдуғани ота (1894 йилда туғилган) ва Санобар ая (1902 йилда туғилган) ҳамда опа-акалари Меҳринисо (1920 йилда туғилган), Амонулло (1922 йилда туғилган), Ибодулло (1926 йилда туғилган) акс этган. Оилада саккиз фарзанд ўсиб улғаяди: бир қиз – Меҳринисо ва етти ака-ука: Амонулло, Ибодулло, Арслон, Қуддус, Икром, Ислом, Хуршид. Хизматчи бўлиб …