«Халқимизнинг маънавий пойдевори – бўлажак давлатимизнинг таянчлари жуда қадимий ва мустаҳкам. Буни ҳеч ким инкор қила олмайди». Бу улуғ миллат!»

Ислом Каримовнинг маънавият ҳақидаги фикрлари (1990 йил, видео)


Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланади.
«Халқимизнинг маънавий пойдевори – бўлажак давлатимизнинг таянчлари жуда қадимий ва мустаҳкам. Буни ҳеч ким инкор қила олмайди». Бу улуғ миллат!»
Ўлкамиздаги вазиятни чинакамига ўнглаш, юртдошларимизнинг ҳаётга қарашини, бугунги ва эртанги кунга ишончини мустаҳкамлаш учун аввало, уларнинг иқтисодий, моддий аҳволини яхшилаш заруратини чуқур англаган республикамиз раҳбари аҳоли учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган жуда катта бир масалани — одамларга томорқа ер бериш масаласини кун тартибига қўяди.
Ислом Каримов Ўзбекистон раҳбариятига келганига бугун 30 йил тўлди. У 1989 йил 23 июнда Ўзбекистон ССР компартияси Марказий қўмитаси Биринчи котиби этиб тайинланган эди. Совет Иттифоқи республикаларини идора этиш амалиётига мувофиқ, Каримов Коммунистик партиянинг Сиёсий бюроси ҳамда шахсан СССР давлат бошлиғи Михаил Горбачёв тасдиқлагач, партия етакчиси сифатида Ўзбекистон ССР раҳбари вазифасига киришди.