“Янги уйни қурмасдан эскисини бузма”

Шарқ халқлари қадим замонлардан доно йўлбошчини орзу қилиб келганлар. Бу орзу ҳар доим ҳам ушалавермаган. Даврлар ўтгач, Ислом Каримов соҳибқирон Амир Темурнинг маънавий вориси сифатида тарих майдонига чиқди. Ўзбекистонни расман ягона давлат сифатида бирлаштирди.

“Дунёни титратган китоблар бордир, бордир ер юзини тутган китоблар”

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов Каримовнинг хотира кечасида Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг раиси Сирожиддин Саййид “Президент китоби” номли шеърини ўқиб берди.

Тарихий ўхшашликлар

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишланади. Каримовнинг мамлакат бошқарувига келишини, маълум маънода, Уинстон Черчиллнинг мамлакат учун ҳалокатли бўлган 1940 йилда Англия раҳбарлигига келиши билан қиёслаш мумкин. Черчилл ўша вақтда Англия парламентининг жамоалар палатасидаги маърузасида: “Мен сизларга қора меҳнат, кўз ёшлар ва тер тўкишни таклиф этишим мумкин. Олдимизда энг машаққатли синовлар, кўп ойлик кураш ва азоб-уқубатлар турибди. Сизлар мендан, …