Ислом Каримов номидаги Фонд томонидан Ўзбекистон олий ўқув юртлари талабалари ўртасида ўтказилган иншолар танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти хотирасини абадийлаштириш, ёш авлоднинг республикамиз янги тарихи хусусидаги ҳамда мамлакатимиз давлат мустақиллигини қарор топтириш, халқаро барқарорликни таъминлаш ва Ватанимизнинг тарихий-маданий меросини қайта тиклашда Ислом Каримовнинг тарихий хизматлари борасидаги билимларини ошириш мақсадида ташкил этилди.