«Ислом Ота» масжиди йилнинг энг яхши масжиди деб эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги томонидан пойтахтдаги масжидларнинг умумий ҳолати, улардаги ташкилий ишлар даражасини эътиборга олиб 2017 йилда “Энг намунали масжид” номи аниқланди. Мазкур эътирофга 2016 йилнинг октябр ойида қайта қуриб битказилган “Ислом ота” жомеъ масжиди муносиб деб топилди.

Ислом Каримов номидаги фонднинг сайти ишга тушди

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги фонднинг www.fondkarimov.uz сайти ишга тушди. Унда Фонд ҳақида, унинг фаолият йўналишлари, янгиликлар, лойиҳа ва дастурлари ҳақида батафсил маълумотлар бериб борилиши маълум қилинганди. Ўзбекистон Биринчи Президентнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган адабий асарлар, шахсий архивдан олинган фотосурат ва видеолавҳалар, шунингдек, Ислом Абдуғаниевичнинг асарлари, мақола ва иқтибослари сайтда келтирилади.