Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг хотин-қизлар шаънига билдирган сўзларини хотирлаб, улардан айримларини келтириб ўтмоқчимиз:
“Биз ҳаёт фалсафаси, маъно-мазмуни ва гўзаллигини биринчи навбатда барчамизни дунёга келтирган, оқ ювиб, оқ тараб вояга етказган муқаддас Она сиймосида, аёл тимсолида кўрамиз, аёл зотини Яратганнинг тенгсиз мўъжизаси, деб улуғлаймиз”.
“Сизларни ўзингиз каби чиройли ва дилбар байрамингиз билан яна бир бор табриклар эканман, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, хонадонларингизга файзу барака тилайман. Фарзандларингиз ва яқинларингиз бахтига, элу юртимиз бахтига ҳамиша омон бўлинг, азизларим, меҳрибонларим!”