Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуаси

Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуа пойдевори 1998 йил бошларида қўйилди ва меъморчилик тарихида ўта қисқа муддат-8 ойда қуриб битказилди: 1998 йил 23 октябрь, жума куни очилди. Ёдгорлик мажмуининг бош режаси Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳбарлигида яратилган лойиҳа асосида Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Андижон, Наманган, Қўқон, Шаҳрисабз халқ усталарининголтин қўллари билан барпо этилган.

Бу муаззам ёдгорлик мажмуаси, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек, шунчаки зиёратгоҳ эмас, балки у бундан буён ҳам гўзал юртимизни бутун дунёга танитадиган, ёш авлодни эзгулик руҳида тарбиялайдиган, ҳар бир инсонни ҳаёт ва абадият ҳақида ўйлантирадиган азиз маскан бўлиб қолади.