Эзгулик аркаси

Эзгулик аркаси 2005 йил 1 сентабрда қуриб битказилган, узунлиги 150 метр, икки томони ўн, ўрта пештоқи ўн икки метр баландликка эга, қатор кетган ўн олтита оқ мармар устунлардан иборат бўлиб, Мустақиллик майдонида жойлашган «Мустақиллик ва эзгулик монументи» мажмуасининг бир қисми ҳисобланади.

Мустақиллик ва Эзгулик Монументи – Тошкент шаҳридаги Мустақиллик майдонида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ғояси билан бунёд этилган меъморий – бадиий мажмуа.