Истиқлол солномасидан:

Ҳамма нарса, ҳатто, кўкда учган қуш ҳам «колхозники» бўлган тўқсонинчи йиллардаги оғир ва мураккаб бир шароитда Президентимиз ташаббуси билан 2,5 миллион оилага қарийб 700 минг гектар суғориладиган ер томорқа сифатида хусусий мулк қилиб берилди. Бугун ана шу томорқа ерлари халқимизнинг  асосий даромад манбаига айланди. Аҳоли даромадининг ярмидан кўпи биринчи навбатда тадбиркорлик, кичик ва хусусий бизнес ҳисобидан шаклланаётгани, уларнинг аксарияти эса бу ишни хонадонида, томорқасида ташкил этгани ҳам истиқлол  берган неъмат-эгалик ҳуқуқи натижаси.