Мустақилликка эришиш йўлидаги дастлабки ғалаба қандай бўлган?

Совет Иттифоқида миллий масалага алоҳида эътибор қаратилган эди. Тоталитар бошқарувга асосланган Марказ раҳбарияти зуғуми билан иттифоқдош республикаларда яшовчи инсонларнинг миллий ўзлиги поймол қилиниб, камситилар эди. ХХ асрнинг 70-йилларида эса “cовет кишиси” тушунчасини кенг тарғиб-ташвиқ этишга уринишлар кузатилди.

Ислом Каримов нима учун Ҳазрат Хизрга дафн этилган?

Сизга яхши маълумки, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов вафотидан сўнг Самарқанддаги Ҳазрати Хизр мажмуасига дафн этилди. Ислом Каримов тириклик чоғидаёқ шу ерга дафн этилишини васият қилган эди. Хўш, нега айнан Ҳазрат Хизрга. Бу масканнинг тарихи қандай?
Ҳазрат Хизр масжиди кўхна Самарқанднинг энг мўтабар жойларидан бўлиб, баланд тепаликда жойлашган. Бу ердан муаззам шаҳарнинг тарихий обидалари, шулар қаторида Самарқанднинг юраги бўлмиш Регистон майдонининг мовий гумбаз ва миноралари ҳамда Биби Хоним масжидининг гўзал манзараси намоён бўлади.