Эътироф

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон темир йўллари тизимида «Афросиёб»-замонавий тез юрар поезди ишга туширилди. Япония халқаро банки билан ҳамкорликда узунлиги 223 километр бўлган, денгиз сатҳидан 1500 метр баландликдаги довон орқали ўтадиган, Афғонистоннинг шимолий ҳудудларига чиқиш имконини берадиган Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўли барпо этилди. Навоий-Учқудуқ-Султон Увайстоғ-Нукус йўналиши бўйича  барпо этилган автомобиль ва темир йўл кўприги, Фарғона водийсини мамлакатимизнинг бошқа туманлари билан бирлаштирадиган, халқаро андозаларга жавоб берувчи Қамчиқ довони орқали ўтадиган туннель Марказий Осиёни Хитой билан боғлашга ва транзит соҳасида имкониятларни очиб беришга хизмат қилмоқда.