Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланади.
Биринчи Президентимизнинг фармони билан 1996 йил Амир Темур йили деб эълон қилинди ва унинг 660 йиллик юбилейи республикамизда кенг нишонланди. 1996 йилнинг 14 мартида эса Темурийлар тарихи давлат музейи биносини барпо этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори эълон қилинди.
Ана шу тарихий ҳақиқат мамлакатимиз Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни доимо тўлқинлантириб келарди ва шу боис янги бир ғоя намоён бўлди. Бу – буюк бобокалонимиз хотирасини ўз она тупроғида –Ўзбекистонда абадийлаштириш ғояси эди.
Темурийлар тарихи давлат музейи Тошкент шаҳрида барпо этилди.
Музей халқимиз ва хорижий мамлакатлардан ташриф буюрган меҳмонлар иштирокида 1996 йилнинг 18 октябрида тантанали равишда очилди.
Бугунги зўр шодиёна билан очилаётган Темурийлар тарихи давлат музейи Соҳибқирон шахсиятига нисбатан юртимизда тарихий адолат тантана қилишининг яна бир амалий исботидир. Айтиш мумкинки, Амир Темур хиёбони гўзал бир узук бўлса, бу музей шу узукнинг ёқут кўзидир.
Ислом КаримовЎзбекистон Республикаси Биринчи Президенти
Музей хазинасини Франциядаги Лувр музейи томонидан совға қилинган Амир Темур сиймосининг нусхалари, Эрон элчихонасидан Амир Темур ва темурийларнинг қўшни давлат ҳукмдорлари билан ёзишмалари, Ҳиндистон элчихонасидан бир нечта қўлёзма саҳифаларидан нусхалар, Покистон, Хитой элчихоналари, Малайзия, Қозоғистон, Россия, Грузия, Туркия ва бошқа давлатлар, шунингдек юртдошларимизнинг совғалари янада бойитган. “Совғалар” кўргазмаси билан танишган томошабин бунга гувоҳ бўлади.
Бугунги зўр шодиёна билан очилаётган Темурийлар тарихи давлат музейи Соҳибқирон шахсиятига нисбатан юртимизда тарихий адолат тантана қилишининг яна бир амалий исботидир. Айтиш мумкинки, Амир Темур хиёбони гўзал бир узук бўлса, бу музей шу узукнинг ёқут кўзидир.

