Тарихий ўхшашликлар

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишланади. Каримовнинг мамлакат бошқарувига келишини, маълум маънода, Уинстон Черчиллнинг мамлакат учун ҳалокатли бўлган 1940 йилда Англия раҳбарлигига келиши билан қиёслаш мумкин. Черчилл ўша вақтда Англия парламентининг жамоалар палатасидаги маърузасида: “Мен сизларга қора меҳнат, кўз ёшлар ва тер тўкишни таклиф этишим мумкин. Олдимизда энг машаққатли синовлар, кўп ойлик кураш ва азоб-уқубатлар турибди. Сизлар мендан, …

ВИДЕОАРХИВ: 1989 йил 17 август. Ислом Каримов 700 минг оилага томорқа ер ажратиш ҳақидаги тарихий ҳужжатга имзо чекди

Ўлкамиздаги вазиятни чинакамига ўнглаш, юртдошларимизнинг ҳаётга қарашини, бугунги ва эртанги кунга ишончини мустаҳкамлаш учун аввало, уларнинг иқтисодий, моддий аҳволини яхшилаш заруратини чуқур англаган республикамиз раҳбари аҳоли учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган жуда катта бир масалани — одамларга томорқа ер бериш масаласини кун тартибига қўяди.