Юксак самаралар

“Янги уй қурмасдан туриб, эскисини бузманг” тамойили асосида олиб борилган ислоҳотлар туфайли турли йўқотишларга йўл қўймасдан, барча соҳа мутаносиб ҳолда ислоҳ этилди ва ривожлантирилди, янги жамиятнинг мустаҳкам асослари яратилди.

Собиқ иттифоқдош республикалар орасида фақат Ўзбекистонимизда 1996 йилдан бошлаб изчил иқтисодий ўсиш суръатлари таъминланди. Агар 1996-2003 йилларда ўртача ўсиш суръати 4,3 фоизни ташкил этган бўлса, 2004 йилдан бу жараён янги босқичга кўтарилди – 7,5-9 фоиз.