Кутубхона ўзига хос тарихга эга бинода жойлашган. Истиқлолнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти бу бинода кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашган, ҳорижий давлатларнинг мамлакатимизга ташриф буюрган дастлабки делегацияларини қабул қилган. Бу ерда Ислом Каримов чет эл давлатларининг биринчи элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олган. “Оқсарой” қурилганидан кейин бинода Биринчи Президентнинг матбуот хизмати фаолият юритган.
Кутубхонанинг очилиш маросимида Биринчи Президентнинг рафиқаси Татьяна Каримова, кенг жамоатчилик, илмий ва маданий доира вакиллари иштирок этдилар.