Ислом Каримовнинг “Умид” жамғармаси грантларининг совриндорлари билан учрашуви чоғида тушган суратини кўпчилик яхши эсласа керак. Кейинчалик жуда машҳур бўлиб кетган ушбу тарихий фотосурат Президент Каримовнинг 1999 йил апрель ойида Вашингтонга қилган ташрифи чоғида олинган.
Фотосурат чиндан ҳам рамзий маънога эга бўлиб, Мустақил Ўзбекистон асосчисининг ёш ўзбекистонликларга нисбатан умидини ифода этди. 1990 йиллар охири – 2000 йиллар бошида ёшлар бу суратга катта ҳавас билан қарар эдилар. Дарҳақиқат, у чиндан ҳам ёшларни ўқишга, ривожланишга ва тинимсиз янги билимларни эгаллашга илҳомлантирар эди.
Бугун биз Лайло Усмонова, яъни Ислом Каримовнинг ёнида суратга тушган атлас либосдаги қиз билан бўлган интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Иқтидорли ёшларни чет элда таълим олишида кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган “Умид” Фондининг гранти орқали Лайло Чикагодаги Джон Маршалл Ҳуқуқ мактабининг магистратура бўлимини халқаро тижорат ҳуқуқи мутаҳассислиги бўйича тамомлади.
“Менга элчихонадан қўнғироқ қилиб, Президентимиз билан учрашувга таклиф этишди. Албатта, мен жуда хурсанд эдим, наҳотки мен Президентимиз билан учрашсам, дея бунга ҳечам ишонолмасдим. У кишини кўрганимизда, аксариятимизнинг кўзимизда ёш эди. Учрашувимиз шу қадар илиқ ва самимий эдики, у киши, болаларим, дея ҳар биримиз билан бирма-бир суҳбатлашдилар”, – дея эслайди Лайло ўша тарихий учрашувни.
Ўзбекистонга қайтганидан сўнг, Лайло Усманова Тошкент юридик институтида халқаро тижорат ҳуқуқ бўйича дарс берди. Кейинчалик Торонто шаҳрида Канаданинг соғлиқни сақлаш вазирлигида, Ванкуверда солиқ ҳуқуқи йўналиши бўйича Chigbu & Co law Firm, Ventra Oil Company (Альберта, Канада), Ronaldson & Kuchler LLC law firm (Чикаго) ташкилотларида ишлади.
Хозирда Лайло ўзининг Thellia Esthetics компаниясини юритиб, Тошкентда яшаяпти, олти ёшар фарзандини тарбияламоқда.
“Умид” жамғармаси 1997 йилда Президент Ислом Каримов ташаббуси билан иқтидорли ёшларни чет элда таълим олишида кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган.
Жамғарма грантлари туфайли 1997 йилдан 2002 йилгача 800дан ортиқ ўзбекистонлик йигит ва қизлар АҚШ, Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Франция ва Япониянинг етакчи олийгоҳларида таълим олдилар.
RU: Многие хорошо помнят фотографию со встречи Ислама Каримова со стипендиатами Фонда «Умид», обучавшихся в ведущих университетах США. Эта историческая фотография, впоследствии ставшая очень известной, была сделана во время визита Президента Каримова в Вашингтон в апреле 1999 года.Фотоснимок имел огромное символическое значение, олицетворяя высокие надежды, которые Отец-основатель Независимой Республики возлагал на молодое поколение узбекистанцев. Молодежь конца 1990-х – начала 2000-х смотрела на эту фотографию с большим восхищением, и она действительно вдохновляла их на то, чтобы учиться, получать знания, развиваться и покорять новые интеллектуальные горизонты.Сегодня мы публикуем видеоинтервью с Лайло Усмановой, той самой девушкой в атласном платье, которая стояла рядом с Исламом Каримовым на том самом фотоснимке. Благодаря гранту президентского Фонда «Умид» по поддержке обучения одаренной молодежи за рубежом, Лайло окончила магистратуру Школы права Джона Маршалла в Чикаго по специальности международное торговое право.«Мне позвонили из посольства и пригласили на встречу с нашим Президентом. Я была очень рада и не могла поверить, что это когда-то произойдет со мной, даже и не мечтала. Когда мы увидели нашего Президента, эмоции настолько переполняли нас, что многие плакали. Мы очень прониклись к нему, он всех нас называл своими детьми, к каждому обращался, с каждым разговаривал. Хотелось подойти и обнять его, взять за руки», – рассказывает Лайло, вспоминая ту историческую встречу.После возвращения в Узбекистан, Лайло Усманова преподавала международное торговое право в Ташкентском Государственном юридическом институте. Впоследствии работала в Министерстве здравоохранения Канады в Торонто, Chigbu & Co law Firm (Ванкувер) по специализации налоговое право, Ventra Oil Company (Альберта, Канада), Ronaldson & Kuchler LLC law firm (Чикаго).В настоящее время она воспитывает шестилетнего сына и руководит компанией Thellia Esthetics в Ташкенте.Фонд «Умид» по поддержке обучения одаренной молодежи за рубежом был основан по инициативе Президента Ислама Каримова в 1997 году. Благодаря грантам Фонда с 1997 по 2002 год более 800 юношей и девушек со всего Узбекистана получили образование в ведущих вузах Великобритании, Германии, Италии, Канады, США, Франции и Японии. UZ: Ислом Каримовнинг “Умид” жамғармаси грантларининг совриндорлари билан учрашуви чоғида тушган суратини кўпчилик яхши эсласа керак. Кейинчалик жуда машҳур бўлиб кетган ушбу тарихий фотосурат Президент Каримовнинг 1999 йил апрель ойида Вашингтонга қилган ташрифи чоғида олинган.Фотосурат чиндан ҳам рамзий маънога эга бўлиб, Мустақил Ўзбекистон асосчисининг ёш ўзбекистонликларга нисбатан умидини ифода этди. 1990 йиллар охири – 2000 йиллар бошида ёшлар бу суратга катта ҳавас билан қарар эдилар. Дарҳақиқат, у чиндан ҳам ёшларни ўқишга, ривожланишга ва тинимсиз янги билимларни эгаллашга илҳомлантирар эди.Бугун биз Лайло Усмонова, яъни Ислом Каримовнинг ёнида суратга тушган атлас либосдаги қиз билан бўлган интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.Иқтидорли ёшларни чет элда таълим олишида кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган “Умид” Фондининг гранти орқали Лайло Чикагодаги Джон Маршалл Ҳуқуқ мактабининг магистратура бўлимини халқаро тижорат ҳуқуқи мутаҳассислиги бўйича тамомлади.“Менга элчихонадан қўнғироқ қилиб, Президентимиз билан учрашувга таклиф этишди. Албатта, мен жуда хурсанд эдим, наҳотки мен Президентимиз билан учрашсам, дея бунга ҳечам ишонолмасдим. У кишини кўрганимизда, аксариятимизнинг кўзимизда ёш эди. Учрашувимиз шу қадар илиқ ва самимий эдики, у киши, болаларим, дея ҳар биримиз билан бирма-бир суҳбатлашдилар”, – дея эслайди Лайло ўша тарихий учрашувни.Ўзбекистонга қайтганидан сўнг, Лайло Усманова Тошкент юридик институтида халқаро тижорат ҳуқуқ бўйича дарс берди. Кейинчалик Торонто шаҳрида Канаданинг соғлиқни сақлаш вазирлигида, Ванкуверда солиқ ҳуқуқи йўналиши бўйича Chigbu & Co law Firm, Ventra Oil Company (Альберта, Канада), Ronaldson & Kuchler LLC law firm (Чикаго) ташкилотларида ишлади.Хозирда Лайло ўзининг Thellia Esthetics компаниясини юритиб, Тошкентда яшаяпти, олти ёшар фарзандини тарбияламоқда.“Умид” жамғармаси 1997 йилда Президент Ислом Каримов ташаббуси билан иқтидорли ёшларни чет элда таълим олишида кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган.Жамғарма грантлари туфайли 1997 йилдан 2002 йилгача 800дан ортиқ ўзбекистонлик йигит ва қизлар АҚШ, Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Франция ва Япониянинг етакчи олийгоҳларида таълим олдилар. EN: Many clearly remember the iconic image from the late 1990s, which shows President Islam Karimov meeting with scholars of the Umid Presidential Foundation, who at the time were students at leading US universities. This historic photograph, which was taken during the Uzbek leader’s visit to Washington DC, had a truly symbolic meaning, embodying the high hopes the founder of independent Uzbekistan had for its younger generation. The image had a powerful impact as it inspired many young Uzbek people to learn, develop and broaden their intellectual horizons.Today, we are showing a video interview with Laylo Usmanova, one of 21 students who attended that historic meeting with President Karimov. She was pictured wearing a traditional Uzbek gown and standing next to the Uzbek leader.Thanks to the Umid scholarship programme, Laylo received a Master’s degree in International Commercial Law from the John Marshall Law School in Chicago.“I received a phone call from the Uzbek embassy and was invited to attend a meeting with the President. Of course, I was very emotional. I was so happy, and could not believe that this was really happening to me. It was more than I could ever have imagined. When I met our President, it was such an overwhelmingly emotional moment that many students cried. We were very moved by the strength of his personality; he called us his children and talked to every one of us. We wanted to give him a hug, hold him by the hand,” Laylo says, recalling this historic encounter.After returning to Uzbekistan, Laylo worked as a lecturer at Tashkent State Law Institute. She subsequently workedat the Ministry of Health of Canada, Chigbu & Co law Firm (Vancouver), Ventra Oil Company in Canada, Ronaldson & Kuchler LLC law firm in Chicago.She is a mother of a six-year-old boy and runs the Thellia Esthetics company in Tashkent.The Umid Foundation was set up by the Uzbek President Islam Karimov in 1997. From 1997 – 2002, scholarships from the foundation enabled over 800 young people from Uzbekistan to study at universities in the UK, Germany, Italy, Canada, USA, France and Japan.
Опубликовано Karimov Foundation — Каримов Фонди Вторник, 31 июля 2018 г.