Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида

1993 йил 24 июнь, Биринчи Президентимизнинг ташаббуси билан «Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.
Фармонда шундай дейилган,
Матбуот ва оммавий ахборот воситаларининг давлат истиқлол ғояларини тарғиб этиш, янги демократик жамият қуришда, аҳолини Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги хизматларини эътироф қилган ҳолда, шунингдек журналистлар жамоалари, адиблар, олимлар ва кенг жамоатчиликнинг кўплаб таклифларини инобатга олиб:
1. Республика Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни этиб 27 июнь белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 82-моддасига мувофиқ ушбу масала Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига киритилсин.