Санъат – тинчлик элчиси

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида асрий анъаналаримиз, муқаддас қадриятларимизни тиклаш, асраб-авайлаш, янгича мазмун билан бойитишга алоҳида эътибор қаратилди.

Нодир осори-атиқаларимиз, милодгача бўлган даврда ва ундан кейин қурилган мураккаб иншоотлар қадим-қадимдан диёримизда деҳқончилик ва ҳунармандлик маданияти, меъморлик ва шаҳарсозлик, санъатнинг рақс, томоша, мусаввирлик каби йўналишлари ривожланганидан далолатдир. Мамлакатимиз ҳудудида мавжуд бўлган тўрт мингдан зиёд моддий-маънавий обида умумжаҳон меросининг ноёб намунаси сифатида ЮНЕСКО рўйхатига киритилгани бунинг тасдиғидир.