Ислом Каримов номидаги фонднинг сайти ишга тушди

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги фонднинг www.fondkarimov.uz сайти ишга тушди. Унда Фонд ҳақида, унинг фаолият йўналишлари, янгиликлар, лойиҳа ва дастурлари ҳақида батафсил маълумотлар бериб борилиши маълум қилинганди. Ўзбекистон Биринчи Президентнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган адабий асарлар, шахсий архивдан олинган фотосурат ва видеолавҳалар, шунингдек, Ислом Абдуғаниевичнинг асарлари, мақола ва иқтибослари сайтда келтирилади.