Ўзбекистон почтасининг тухфаси

Маркалар “Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримовга бағишланган почта маркалари туркуми муомалага киритилди.

Почта маркалари туркумининг чиқарилиши “Оқ сарой” олдидаги Ислом Абдуғаниевич Каримовга бағишланган ёдгорлик мажмуасининг ва ҳайкалининг очилиши вақтига тўғри келтирилган. Уларда Ислом Каримовнинг бевосита раҳбарлиги остида мустақиллик йилларида эришилган ютуқлари ва воқеалар мужассамлашган.

Почта маркалари бир неча рангда ишланган. Офсет усулида босилган. Почта маркаларининг перфоратсияси тароқсимон. Адади 7 минг нусха.

Манба: kommersant.uz