“Дунёни титратган китоблар бордир, бордир ер юзини тутган китоблар”

29 январь 2019 йил. Тошкент, Оқсарой. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов Каримовнинг хотира кечасида Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг раиси Сирожиддин Саййид “Президент китоби” номли шеърини ўқиб берди.

Шеър 2015 йилда “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китобидан олинган таассуротлар натижасида ёзилган.