Ислом Каримовнинг биринчи мукофоти кимга насиб этган? (видео)

2019 йил 29 январь. Тошкент, Оқсарой. Ўзбек миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистон Халқ артисти Ёдгор Саъдиев  Ўзбекистоннинг Биринчи Президентига бағишланган хотира кечасида Ислом Каримов ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

“Оллоҳимнинг бу юртга назари тушмаганида бундан 30 йил илгари бизга Ислом Каримовни бермасди. Мана шу ҳам Оллоҳимнинг шу юртга назари тушганидан далолат бериб турибди”.

Ёдгор Саъдиев 1989 йил 5 ноябрдаги Ҳамза давлат мукофотини тақдирлаш маросимини эслади:

“Мукофотни Ислом Каримовнинг шахсан ўзлари топшириб туриб айтдиларки,  — Ёдгорбек бу биринчиси экан а? — дедилар. — Ҳа, Ислом Абдуғаниевич, биринчиси десам, секин кулиб, қулоғимга менам биринчи марта топширяпман, -дедилар.

Бу инсон оддий, содда ҳамда жуда ҳам иймонли инсон эди. Ҳар бир гаплари, ҳар бир чиқишларида иймонни эслатиб ўтарди. Сабаби бу юртда иймонли инсонлар яшашлигини ҳар сафар таъкидлаб ўтардилар.

Мен деярли барча мукофотларимни Ислом Каримовнинг шахсан ўз қўлларидан олганман, бу мен учун жудаям фахрли.

2001 йил 21 сентябрда бизнинг театримизга жуда катта халққа яқин қиладиган яъни, “Ўзбек Миллий академик драма театри” номни бердилар.

Бу юртга Оллоҳнинг назари тушганнинг яна бир исботи мана вафотларидан сўнг шогирдлари Шавкат Миромонович Мирзиёевни ўзимиз президент қилиб сайлаб олдик. Устозга қилган, халққа бўлган эъзозни бутун дунё келиб, Ҳазрати хизр мақбарасида кўряпти. Бугунги кунгача, то қоронғи тушгунча одам арийятгани йўқ. Ана шундай ажойиб, бағри кенг инсон эди, бизнинг Биринчи Президентимиз.

Ўзбекка бош эгсам арзийди чунки,

Амир Темур каби боболари бор.

Юртига бўлган фидойи Биринчи Президентим,

Ислом Каримовдек буюклари бор”.