Севара Турсунова Ислом Каримов ҳақида (видео)

«Ислом Абдуғаниевич биринчи бўлган. Биринчи бўлиш осон эмас. Бу сапёр мина майдонида ўз ҳаётини хатарга қўйиб юргани билан баробар».

«Ислом Каримов герб, байроқ ва мадҳиямиз қаторида мустақиллигимиз сиймосига айланди».

Севара Турсунова, таниқли ўзбек тележурналисти, кўп йиллар давомида Президент Ислом Каримовнинг матбуот анжуманлари, ташрифлари ва расмий учрашувларини мамлакатнинг кечки ахборот дастури учун ёритган. 2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котибининг ўринбосари вазифасида ишлаган.

Севара Турсунованинг Ислом Каримов ҳақидаги интервьюсини қуйидаги видео орқали кўришингиз мумкин