Фарғонада Ислом Каримов таваллуд кунига бағишланган хотира кечаси ўтказилди

Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги театр-концерт саройида Биринчи Президент таваллуд кунига бағишланган хотира кечаси ўтказилди.

Тадбирда ҳокимлик, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, миллий-маданий марказлар жамоалари, ўқувчи ва талабалар иштирок этди.

Хотира кечасида сўзга чиққанлар Ислом Каримовнинг ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлигига қўшган ҳиссасини қайд этиб, унинг ҳаёти ва фаолияти ёш авлод учун ибрат эканлигини таъкидлади.

Кеча давомида Ислом Каримов фонди томонидан тайёрланган китоб ва журналлар, значоклар тарқатилди.

Тадбир олдидан ташкил этилган фотокўргазма иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Биринчи Президентнинг таваллуд санасига бағишланган маданий-маърифий тадбирлар вилоятдаги таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда ўтказилди.