«Бутун оламни жо қилган юрак» кўргазмаси каталогининг тақдимот маросими

5000 ададда нашр этилган каталог кўргазмада намойиш этилган бадиий суратлар, скульптура ва фотосуратлар иллюстрацияларини ўз ичига олган. Мазкур экспонатлар Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг серқирра шаҳсига бағишланган.

Кўргазма шу йилнинг январь ойида Ислом Каримовнинг 80-ёшлик юбилейи арафасида ўз ишини бошлади. Шу давр мобайнида кўргазма экспозцияси билан 200 мингдан ортиқ ватандошларимиз ва юртимиз меҳмонлари танишдилар.