«Ота, мана сиз яхши кўрган райҳон гуллари. Райҳон жаннат гули дейишади. Жойингиз жаннатдан бўлсин»

Эрталаб қизим «Мен ҳам бораман», деб туриб олди. Йиғлайвериб кўзлари шишиб кетган эди.

– Ҳовлидаги гуллардан бир даста териб ол, – дедим. Машинани қиздира бошладим. Қизим бир қучоқ райҳон келтирди. Мен ҳайрон бўлдим.

– Мана, ҳовлимизда Ҳиндистон гуллари, Ҳолландия, Испания, Сурия гуллари. Жуда чиройли гуллар. Шулардан кўркам гулдаста ясасанг бўларди.

Очилиб ётганини қара, – дедим.

– Ислом ота райҳонни яхши кўрар эди. Буни ўзингиз айтгансиз. Яхши кўрган гуллари йўлларига поёндоз бўлсин, – деди қизим Дилафрўз.

Батафсил «ИСЛОМ КАРИМОВ-МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН АСОСЧИСИ» саҳифасида ўқинг. →

"Нима учун ёшлар бизнинг эртанги кунимиз деймиз? Мана шу ёшлар мана мен борман деб сапчиб чиқиб, керак бўлса мана мен оламан зиммамга масъулиятни деб болалар чиқса агар жойлардан бу мени болаларим. Агар-ки шунга қурби етмаса, мен ўйлайманки вақт бекор кетяпти фарзандларим. Сизларга айтмоқчиман, Президент сизларга айтяпти! Сизлар мени суянчим, таянчим, қўрқманглар, маррани катта қўйинглар!"